Фарғонада кикбоксинг бўйича Ўзбекистон чемпионати бошланди
Мусобақада республиканиг барча ҳудудларидан иқтидорли ёш спортчилар иштирок этиб, ғолиблик учун кураш олиб боришмоқда.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: kikboksing Uzbekistan
Бугун Фарғона шаҳридаги “Само” спорт мажмуасида кикбоксинг спорт тури бўйича кичик ўсмирлар ва ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионатига старт берилди.
22–25-апрель кунлари давом этадиган ушбу чемпионатда U-9, U-12, U-15 ҳамда U-16 ёш тоифасидаги ўғил-қизлар лайт-контакт, кик-лайт, пойнт-файтинг, лоу-кик, фул-контакт ҳамда K-1 йўналишларида ўзаро баҳс олиб борадилар.
Мусобақада республиканиг барча ҳудудларидан иқтидорли ёш спортчилар иштирок этиб, ғолиблик учун кураш олиб боришмоқда. Чемпионат ёшлар ўртасида кикбоксинг спорт турини янада ривожлантириш ҳамда иқтидорли спортчиларни саралаб олишга хизмат қилади.
Иброҳим Жалолов
Редактор