Фарғонада «Беш ташаббус паралимпиадаси» доирасида оммавий спорт мусобақалари ўтказилди
Фарғона тумани 1-сон спорт мактабида маҳаллалардаги ногиронлиги бўлган шахслар ўртасида “Беш ташаббус паралимпиадаси” доирасида оммавий спорт мусобақалари ташкил этилди.
Тадбирда Фарғона тумани ҳокими ўринбосари Илҳомжон Тошпўлатов, “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази, спорт мактаблари, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими, “Нуронийлар” жамғармаси туман бўлими раҳбар ва масъул ходимлари, спорт мураббийлари, маҳалла ижтимоий ходимлари, нуронийлар ҳамда ногиронлиги бўлган фуқаролар иштирок этди.
Мусобақаларда тумандаги 71 та маҳалладдан рўйхатдан ўтган ирода ва матонат соҳиблари кун давомида адаптив спорт турлари бўйича ўзаро беллашдилар. Қизғин ва муросасиз баҳслар якунида ғолиб ҳамда совриндорлар тадбир ташкилотчилари томонидан муносиб тақдирланди.