Фарғонада «Беш ташаббус олимпиадаси» доирасида спорт мусобақалари давом этмоқда
Ғолиблар кейинги босқич йўлланмаси учун беллашмоқдалар.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Спорт вазирлиги
Бугун Фарғона давлат университети баскетбол майдонида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида спортнинг стритбол (ўғил болалар) тури бўйича факултетлараро университет ИИ босқичи мусобақаларига старт берилди.
Мазкур мусобақа талабалар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, жисмоний фаолликни ошириш ҳамда жамоавийлик руҳини мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилди.
Мусобақалар давомида жамоалар ўзаро муросасиз кураш олиб бориб, ғолиблар кейинги босқич йўлланмаси учун беллашмоқдалар.
Розикжон Султонмуродов
Журналист