Фарғонада «Беш ташаббус олимпиадаси» доирасида «Мактаб лигаси» баҳслари давом этмоқда
Ғолибликни қўлга киритган ўқувчилар эндиликда вилоят босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритдилар.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Спорт вазирлиги
Бугун Фарғона шаҳридаги 25-умумтаълим мактабида спортнинг шахмат, шашка турлари бўйича “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасидаги “Мактаб лигаси” мусобақасининг шаҳар босқичи ўтказилди.
Мусобақада 7–10, 11–14 ҳамда 15–17 ёш тоифаларида ўғил ва қизлар ўртасида қизғин беллашувлар бўлиб ўтди. Шиддатли рақобат ва қизиқарли ўйинларга бой мусобақада шаҳар мактабларидан 300 нафардан ортиқ ўқувчи иштирок этди.
Ғолибликни қўлга киритган ўқувчилар эндиликда вилоят босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритдилар.
Розикжон Султонмуродов
Журналист