Фарғонада “Беш ташаббус олимпадаси”нинг волейбол финали бошланди
Ёш волейболчилар Республика босқичида ғалаба учун майдонга тушишмоқда
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расм: Gazeta.uz
Фарғона шаҳридаги “Само” спорт мажмуасида юртимиз ёшлари учун катта спорт байрами — “Беш ташаббус олимпадаси” доирасида аёллар ўртасида волейбол бўйича Республика босқичи тантанали тарзда старт олди.
16–21 ва 22–30 ёш тоифаларидаги спортчи қизлар куч, маҳорат ва жамоавийликда ўзаро беллашиш учун майдонга тушишмоқда.
Очилиш маросимида Спорт вазири маслаҳатчиси Шарифжон Мўминжонов, вилоят ҳокимининг ўринбосари Шерзод Полвонов, Ўзбекистон волейбол федерацияси вакиллари ҳамда бир қатор мутасаддилар иштирок этиб, спортчиларга омад ва ғалабалар тилашди.
Ушбу мусобақа — нафақат спорт, балки дўстлик, жамоавийлик ва руҳий мустаҳкамлик байрами сифатида ҳам аҳамиятлидир.
Бакрадзе Иман
Редактор