locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Фарғонада беш ташаббус доирасидаги мусобақалар давом этмоқда

Мусобақа якунида ғолиблар ва совриндор жамоалар диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фарғонада беш ташаббус доирасидаги мусобақалар давом этмоқда
Фото: Спорт вазирлиги

Қўқон давлат университетида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида ташкил этилган мини-футбол мусобақаси ўз якунига етди.

Мусобақа давомида талабалар ўртасида соғлом рақобат ва жамоавий руҳ устувор бўлди. “Ёшлик” ўйингоҳида ўтган ярим финал баҳсларида Санъат ва спорт факултети ҳамда Табиий фанлар ва иқтисодиёт факултети жамоалари ўз маҳоратини намойиш этди.

Ҳал қилувчи финал баҳсида Санъат ва спорт факултети 3-жамоаси факултетнинг 1-жамоасига қарши куч синашди. Муросасиз кечган учрашувда:
1-ўрин — Санъат ва спорт факултети 3-жамоаси
2-ўрин — Санъат ва спорт факултети 1-жамоаси
3-ўрин — Табиий фанлар ва иқтисодиёт факултети жамоаси

Мусобақа якунида ғолиблар ва совриндор жамоалар диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг