Фарғонада белбоғли кураш бўйича Жаҳон ва Осиё чемпионатлари муваффақиятли якунланди
Фарғона шаҳридаги “Само” спорт мажмуасида илк бор ўсмирлар ўртасида белбоғли кураш бўйича Жаҳон чемпионати ҳамда катталар ўртасидаги Осиё чемпионати юқори савияда ташкил этилиб, ўз яхунига етди.
Нуфузли мусобақаларда дунёнинг қарийб 30 та давлатидан ташриф буюрган спортчилар ўзаро куч синашиб, муросасиз ва қизиқарли баҳслар орқали ғолиблик учун кураш олиб бордилар.
Спорт вазирлиги, Бутунжаҳон белбоғли кураш ассоциацияси, Осиё белбоғли кураш конфедерацияси, Фарғона вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси ҳамда ҳамкор ташкилотлар томонидан юқори савияда ташкил этилган ушбу мусобақалар халқаро спорт ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, ёшлар ўртасида спортни кенг тарғиб этиш ва белбоғли кураш нуфузини янада оширишга хизмат қилди.
Чемпионат якунида ғолиб ва совриндор спортчилар диплом, медал ҳамда пул мукофотлари билан тақдирланди.