locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Фарғона вилояти ҳокимлигида спорт соҳасини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

Оммавий спорт ҳаракатини янги босқичга олиб чиқиш юзасидан масъулларга аниқ кўрсатмалар берилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фарғона вилояти ҳокимлигида спорт соҳасини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди
Фото: Спорт вазирлиги

Фарғона вилояти ҳокимлигида спорт соҳасини ривожлантириш масалаларига бағишланган кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозаров ҳамда Спорт вазири Адҳам Икрамов бошчилигида ҳудудда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришнинг долзарб йўналишлари муҳокама қилинди.

Вилоят ҳокимлиги мажлислар залида ташкил этилган тадбирда Спорт вазирлиги таркибий тузилмалари раҳбарлари, ҳудудий спорт бошқармаси масъуллари, спорт таълим муассасалари директорлари, федерацияларнинг ижрочи директорлари ҳамда тегишли ташкилотлар мутасаддилари иштирок этди.

Тадбир аввалида 2025 йилда юқори натижаларни қайд этган спортчилар ва мураббийлар Спорт вазири ҳамда вилоят ҳокими томонидан тантанали равишда тақдирланди.

Шунингдек, Фарғона вилоятида спортни ривожлантириш борасидаги салмоқли ҳиссаси инобатга олинган вилоят ҳокими Хайрулло Бозаровга Спорт вазири томонидан “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси” кўкрак нишони тантанали равишда топширилди.

Йиғилиш давомида ҳудудда спорт соҳасида амалга оширилган ишлар атрофлича таҳлил қилиниб, уни янада ривожлантиришга доир устувор вазифалар белгиланиб олинди. Хусусан, аҳолининг барча қатламларини, айниқса ёшларни спортга кенг жалб этиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, “Беш ташаббус олимпидаси”, “Янги Ўзбекистон олимпия чўққилари” ҳамда “Президент олимпидаси” спорт мусобақаларини юқори савияда ташкил этиш, уларнинг қамровини кенгайтириш ва иқтидорли ёшларни саралаш тизимини такомиллаштириш бўйича аниқ топшириқлар берилди.

Йиғилишда спорт соҳасини рақамлаштириш, ягона маълумотлар базасини шакллантириш, спортчилар ва мураббийлар фаолиятини мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш масалалари ҳам кенг муҳокама қилинди. Келгусида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар белгиланиб олинди.

Йиғилиш якунида белгиланган топшириқлар ижросини самарали таъминлаш, ҳудудда спорт инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда оммавий спорт ҳаракатини янги босқичга олиб чиқиш юзасидан масъулларга аниқ кўрсатмалар берилди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг