locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Фарғона ва Наманганда антидопинг таълими бўйича малакани ошириш курслари ўтказилди

98 нафар мураббий ва шифокорлар допингнинг олдини олиш бўйича замонавий билимларга эга бўлишди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фарғона ва Наманганда антидопинг таълими бўйича малакани ошириш курслари ўтказилди
Расм: Gazeta.uz

Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги томонидан мамлакат миқёсида “Антидопинг таълими ва допинг профилактикаси” мавзусида 24 соатлик малака ошириш курслари изчил равишда ташкил этилмоқда.

Шу доирада Фарғона ва Наманган вилоятларида ҳам махсус ўқув семинарлари ўтказилди. Хусусан, Қўқон шаҳрида бўлиб ўтган тадбирда Бешариқ, Ўзбекистон, Дангара, Фурқат, Учкўприк, Бувайда ва Боғдод туманлари ҳамда Қўқон шаҳридаги спорт мактабларида фаолият юритаётган 98 нафар мураббий, спорт шифокори ва масъул мутахассис иштирок этди.

Семинарда иштирокчиларга допинг воситаларининг салбий оқибатлари, уларни аниқлаш усуллари, спортда ҳалол рақобатни таъминлаш ва халқаро талаблар юзасидан зарур маълумотлар етказилди.

Бу каби ўқувлар спорт соҳасида соғлом муҳитни шакллантириш ва спортчиларнинг ҳуқуқий хабардорлигини оширишга хизмат қилади.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг