Фарғона шаҳридаги спорт мактабида ўрганиш ишлари олиб борилди
Бу ҳақда Спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Спорт вазирлиги
Спорт вазирлиги бўлим бошлиғи Музфархўжа Раҳматхўжаев ҳамда вилоят спорт бошқармаси бошлиғи Нодир Ҳакимов Фарғона шаҳар 1-сон спорт мактабида бўлиб, муассасада яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар.
Ўрганиш давомида спорт мактабида олиб борилаётган ўқув-машғулот жараёнлари, спортчиларнинг тайёргарлик даражаси, моддий-техника база ҳолати, мавжуд инфратузилма, спорт иншоотлари ҳамда тиббий хоналар фаолияти атрофлича ўрганилди.
Масъуллар томонидан спортчиларга яратилган шароитларни янада яхшилаш, замонавий жиҳозлар билан таъминлаш, машғулотлар самарадорлигини ошириш ҳамда спортчилар саломатлигини доимий назорат қилиш юзасидан тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист