Fajr Cup халқаро турнирида терма жамоа умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни қўлга киритди
5 та олтин, 8 та кумуш ҳамда 2 та бронза – жами 15 та медални қўлга киритишга муваффақ бўлишди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Uzbekistan Weightlifting Federation
Эрон пойтахти Теҳронда ўтказилган олтинчи “Fajr Cup” халқаро турнири ўз ниҳоясига етди. Мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам муносиб иштирок этиб, 5 та олтин, 8 та кумуш ҳамда 2 та бронза — жами 15 та медални қўлга киритишга муваффақ бўлишди.
Якуний натижаларга кўра, терма жамоамиз умумжамоа ҳисобида фахрли учинчи ўринни эгаллади ва мусобақанинг махсус кубокларини тантанали равишда қўлга олди.
Қаҳрамонларимизни яна бир бор ёдга оламиз:
–65 кг — Диёрбек Одилов: 3 та кумуш
–71 кг — Ҳусинбой Матрасулов: 3 та кумуш
–79 кг — Ҳайитбой Абдушукуров: 1 та олтин, 2 та бронза
–88 кг — Бекзод Ғофуржонов: 1 та олтин, 2 та кумуш
–94 кг — Муҳаммадқодир Тоштемиров: 3 та олтин
Мураббийлар: Журабек Заиров, Аброp Тожимирзаев
Розикжон Султонмуродов
Журналист