Фахрийлар ва Пара шахматчилар ўртасида Ўзбекистон чемпионати мусобақасига старт берилди
Чемпионат 3 та йўналишда, швейсарча тизими асосида 7 турда ўтказилмоқда.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Chess Uzbekistan
Жорий йилнинг 20–25-декабр кунлари Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида Фахрийлар ва Пара шахматчилар ўртасида Ўзбекистон чемпионати мусобақаси бўлиб ўтмоқда.
Мусобақанинг тантанали очилиш маросимида Сирдарё вилояти ҳокими, вилоят Шахмат федерацияси раиси Эркинжон Турдимов иштирок этиб, чемпионатни расман очиб берди.
Чемпионат 3 та йўналишда, швейсарча тизими асосида 7 турда ўтказилмоқда. Унда:
пара шахматчилар (эркаклар),
пара шахматчилар (аёллар),
60 ёшдан ошган фахрий шахматчилар ўртасида қизғин ва муросасиз баҳслар ташкил этилмоқда.
Мусобақа якунида ҳар бир йўналиш бўйича ғолиб ва совриндорлар аниқланиб, ташкилотчилар томонидан диплом, медал ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирланиши режалаштирилган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист