locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Фахриддин Хамраев — Нью-Дели-2025 Жаҳон чемпионати ғолиби!

Фахриддиннинг натижасидан сўнг медалларимиз сони 10 тани ташкил этмоқда: 4 та олтин, 4 та кумуш ва 2 та бронза.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фахриддин Хамраев — Нью-Дели-2025 Жаҳон чемпионати ғолиби!
photo: Para olimpiya

Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳри мезбонлигида ўтаётган пара енгил атлетика бўйича Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 4-олтин медалга эга чиқди.

T12 синфи бўйича 400 метр масофага югуриш беллашуви финалида иштирок этган ҳамюртимиз Фахриддин Хамраев 50.11 сонияда маррага иккинчи бўлиб етиб келди, бироқ биринчи натижани қайд этган марокашлик Маҳди Афри мусобақа регламентини бузгани сабабли, дисквалификация қилинди ва олтин медал ҳамюртимизга насиб этди.

Жаҳон чемпионати
Эркаклар ўртасида 400 м масофага югуриш (T12)
1 Фахриддин Хамраев (Ўзбекистон) – 50.11
2 Оғуз Акбулут (Туркия) – 50.84
3 Киссанапонг Тисуван (Таиланд) – 50.98

Фахриддиннинг натижасидан сўнг медалларимиз сони 10 тани ташкил этмоқда: 4 та олтин, 4 та кумуш ва 2 та бронза.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг