locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Фабиано Каруана: Ким Жавоҳир Синдаровга қарши ўйнаса, ўшанга мухлислик қиляпман

Номзодлар турнирининг иккинчи давраси старт олади — барча иштирокчилар қайтадан ўзаро тўқнаш келишади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фабиано Каруана: Ким Жавоҳир Синдаровга қарши ўйнаса, ўшанга мухлислик қиляпман
photo: Chess Uzbekistan

Бугундан Номзодлар турнирининг иккинчи давраси старт олади — барча иштирокчилар қайтадан ўзаро тўқнаш келишади.

1-давра якунлангач, турнир жадвалида 2-ўринда бораётган Фабиано Каруана турнирдаги вазият ҳақида ўз фикрлари билан бўлишди. Унинг таъкидлашича, ҳозир аксарият ўйинчиларнинг ғалаба учун имкониятлари анча камайган, чунки Жавоҳир Синдаров жиддий устунлик билан олдинга чиқиб олган.

Каруана ҳозирги ҳолатни очиқ тан олиб, ҳатто ҳазил аралаш шундай деди

Ҳозир вазият шунчака — битта ўйинчи деярли бутун турнирни "белгилаб" беряпти. У жуда зўр ўйнамоқда. Шунинг учун энди ким Синдаровга қарши ўйнаса, мен ўшанга мухлислик қиляпман.

Шу билан бирга, у ҳали курашдан чиқмаганини ҳам қайд этди: олдинда Синдаров билан тўғридан-тўғри партия бор ва бу умумий жадвалга жиддий таъсир қилиши мумкин. Бироқ 1,5 очколик фарқ — бу жуда катта устунлик.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг