locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Европа чемпионати олдидан Кураш мураббийлари семинари бўлиб ўтди

Бошқа спорт турлари
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Европа чемпионати олдидан Кураш мураббийлари семинари бўлиб ўтди
Photo: gettyimages

Грузиянинг Батуми шаҳрида Кураш бўйича Европа чемпионати доирасида мураббийлар ва ҳакамлар учун ўқув семинарлари бошланди. Мухран Ваҳтангадзе номидаги спорт мажмуасида ўтказилаётган мазкур семинарлар Кураш Усулининг барча 7 гуруҳи бўйича амалий ва назарий машғулотларни ўз ичига олмоқда.

Семинарнинг илк кунида Европанинг 10 дан ортиқ мамлакатида ташриф буюрган 30 дан зиёд мутахассислар иштирок этмоқда.

Семинар очилиш маросимида Халқаро Кураш Ассоциацияси (ИКА) вице-президенти, Европа Кураш Конфедерацияси президенти Мирампи Илиадес, ИКА Бош котиби Муҳаммад Реза Насcири, ИКА Администрацияси раҳбари Мансур Мирзаев, Халқаро Кураш Институти ректори Хабибулла Тожиев ҳамда ИКИ экспертлари — доктор Воҳид Пуресфандиар, профессор Ким Еур Жоонг ва Шуҳрат Қурбоновлар қатнашдилар.

Мусобақа тақвимига мувофиқ, мураббийлар ва ҳакамлар учун ташкил этилган мазкур машғулотлар чемпионат беллашувларнинг юқори савияда ва профессионал тарзда ўтишини таъминлашга хизмат қилади.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг