Евроосиё стол тенниси лигаси. «Мароқанд» жамоаси ғолиб бўлди
Musobaqaga Farg'ona viloyati mezbonlik qildi.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Спорт вазирлиги
Алмаота шаҳрида Евроосиё стол тенниси лигаси аёллар жамоалари ўртасидаги 2-лига мусобақаси якунланди.
Қозоғистон, Ўзбекистон, Озарбайжон ва Россия мамлакатларининг 12 та стол тенниси жамоалари қатнашган баҳсларда ватинимиз шарафини Тошкентнинг “Мароқанд”, Самарқанднинг “ОАЗИС” ва Тошкент вилоятининг “Хван Ман Гим” жамоаси стол теннисчилари ҳимоя қилишди.
Қувонарлиси, Ўзбекистон номидан илк бор юртимиз тадбиркорлари қўллаб-қувватлаши билан хусусий клуб сифатида иштирок этган “Мароқанд” жамоаси ушбу мавсумнинг биринчи босқичи ғолибига айланди.
Шу тариқа, Евроосиё стол тенниси 2-лигасида илк бор иштирок этган “Мароқанд” жамоаси барча босқичларда рақибларини катта устунлик билан мағлуб этиб, чемпионликни қўлга киритди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист