locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Еттита учрашув, учта техник мағлубият

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Еттита учрашув, учта техник мағлубият
PHOTO: Telegram

Бугун Тошкент ахборот технологиялари университети спорт залида “Талаба қизлар лигаси-2025’’ турнирининг гуруҳ босқичи баҳслари якунланди. 3-турнинг иккинчи ўйин куни олдиндан режалаштирилган учта ўйин ўтказилмади. Учрашувга келмаган жамоаларга техник мағлубият ёзилди.

Эртадан эътиборан плей-офф баҳсларига старт берилади. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оммавий ва профессионал футболни ҳар томонлама ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган қизлар ўртасидаги мазкур мусобақа 31-май санасида поёнага етади.

Қуйида 3-турнинг бугун бўлиб ўтган учрашувларида қайд этилган натижалар билан танишинг:

ЎзМУ – МТУ – 2:0
ЖТСУ – ЎзДЖТУ-1 – 6:0
ТТЙСИ – “Консерватория” – 0:0
УМФТ – ЎТА – 2:3
ЎзДЖТУ-2 – Фан ва Техно – 3:0
ТКТИ – “Дипломатия” –0:3
ТАФУ – "Геология" – 3:0

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг