locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Есипенко Ҳикарунинг устунлигини «ҳисобламаймиз» деб турган бир пайтда, Накамура уни умуман таркибдан чиқариш тарафдори

Ҳикару Накамура Номзодлар турнири–2026 таркиби ҳақида фикр билдирди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Есипенко Ҳикарунинг устунлигини «ҳисобламаймиз» деб турган бир пайтда, Накамура уни умуман таркибдан чиқариш тарафдори
photo: Chess Uzbekistan

Есипенко Ҳикарунинг устунлигини «ҳисобламаймиз» деб турган бир пайтда, Накамура уни умуман таркибдан чиқариш тарафдори.

Ҳикару Накамура Номзодлар турнири–2026 таркиби ҳақида ўз фикрларини очиқ айтиб шундай деди:

«Агар мен идеал таркиб тузганимда, эҳтимол, Есипенко ўрнига Аржун Эригайсини, Блюбаум ўрнига эса Винсент Кеймерни қўшган бўлардим. Менимча, иккаласи ҳам бу имкониятга муносиб.»

Айниқса у Кеймерни алоҳида таъкидлади:

«Винсент умуман турнирда йўқлиги шунчаки тушунарсиз. Охирги 12 ой ичида у, эҳтимол, Магнусдан кейинги энг яхши ўйинчи бўлди деб ўйлайман.»

Қисқаси: бири ҳисобни «тозаламоқчи», бошқаси эса таркибни. Ким ҳақ эканини эса 29-мартдан бошлаб ўйин кўрсатади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг