locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Эртага Осиё кубоги саралаш босқичига қуръа ташланади

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Эртага Осиё кубоги саралаш босқичига қуръа ташланади
Фото: O‘zbekiston futzali

Эртага, 26 июнь куни футзал бўйича Осиё Кубоги-2026 мусобақаси саралаш босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

Ўзбекистон футзал федерацияси матбуот хизмати хабарига кўра, маросим ОФКнинг Куала-Лумпур шаҳридаги штаб-квартирасида бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан соат 12:00да старт олади. Унда Ўзбекистон футзал федерацияси вакиллари ҳам иштирок этадилар.

Ўзбекистон терма жамоаси Эрон, Таиланд, Япония, Ветнам, Афғонистон, Кувайт ва Ироқ термалари билан 1-саватдан ўрин олган.

Эслатиб ўтамиз, турнир жорий йилнинг 16 - 24-сентябрь кунлари ўтказилиши режалаштирилган. Саралаш босқичида 30 та жамоа иштирок этади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг