locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Эртага Осиё кубоги-2026 саралаш баҳслари старт олади

Дастлабки турда Фаластинга қарши бўлиб ўтади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Эртага Осиё кубоги-2026 саралаш баҳслари старт олади
Фото: Ўзбекистон футзали

Жорий йилнинг 20-сентябр санасида қитъамизнинг саккиз мамлакати спорт залларида футзал бўйича 2026-йили Индонезияда бўлиб ўтадиган Осиё кубоги саралаш баҳслари бошланади.

Ўзбекистон терма жамоаси Бишкек шаҳрида бўлиб ўтадиган Ф саралаш гуруҳида иштирок этади. Нодир Элибоев шогирдлари Фаластин, Шарқий Тимор ҳамда Қирғизистон терма жамоаларига қарши майдонга тушади. Саралаш баҳслари Қирғизистон футбол уюшмаси қошидаги Миллий футбол академияси спорт мажмуаси залида бўлиб ўтади.

Қуйида гуруҳимиздаги ўйинлар тақвими билан танишинг:

20-сентябр, шанба

16:00 Ўзбекистон – Фаластин
20:00 Қирғизистон – Шарқий Тимор

22-сентябр, душанба

16:00 Шарқий Тимор – Ўзбекистон
20:00 Фаластин – Қирғизистон

24-сентябр, чоршанба

16:00 Шарқий Тимор – Фаластин
20:00 Ўзбекистон – Қирғизистон

Изоҳ: Учрашувлар бошланиши Қирғизистон вақтида кўрсатилган. Бишкек вақти Тошкент вақтидан бир соат олдинда юради.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг