Эрондаги намойишлар чоғида уч нафар спортчи ҳалок бўлди
Ушбу фожиа 2026 йилнинг 8 январ куни кечқурун содир бўлган.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images
Эронда уч нафар спортчи — собиқ футболчи Можтаба Торшиз, ёш баскетболчи Аҳмад Хосравани ва футбол мураббийи Мехди Лавасани — Теҳрондаги норозилик намойишлари чоғида олган ўқ жароҳатлари туфайли вафот этди. Бу ҳақда Hengaw хабар бермоқда.
Манбага кўра, фожиа 2026 йил 8 январ куни кечқурун содир бўлган. Икки ёшли фарзанднинг отаси бўлган Лавасани орқасидан ўқ узилиши натижасида воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган. Хосравани 21 ёшда бўлиб, Шариф Технология Университетида таҳсил олган ва 3x3 Фарзан Шемирон баскетбол жамоасида ўйнаган.
Торшиз эса Эроннинг бир қатор футбол клубларида майдонга тушган, жумладан «Нассаджи Мазандаран», «Трактор», «Фажр Сепаси» ва «Мес Керман» жамоаларида.
Насрулло Каримов
Журналист