locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Эрон — Ўзбекистон | Превью

Мазкур жамоаларнинг йўллари 14 марта кесишган.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Эрон — Ўзбекистон | Превью
Фото: Ўзбекистон футза

Ўзбекистон ва Эрон футзал терма жамоалари халқаро майдонларда кўп бор тўқнаш келган. Айниқса, Жаҳон ва Осиё чемпионатлари финал босқичларида бу икки жамоа ўртасидаги рақобат алоҳида ўрин тутади.

Расмий мусобақалар доирасида ҳисобга олинадиган бўлса, мазкур жамоаларнинг йўллари 14 марта кесишган. Афсуски, ҳозиргача бўлиб ўтган барча баҳсларда Эрон терма жамоаси ғалаба қозонган. Шу билан бирга, саралаш ўйинлари ҳамда ўртоқлик-назорат учрашувларини ҳисобга олсак, ўзаро тўқнашувлар сони янада кўп.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон терма жамоаси сўнгги йилларда Эронга тенгма-тенг рақобат кўрсатиб келмоқда, бироқ ҳал қилувчи паллаларда омад биоз етишмагани натижаларда ўз аксини топган.

Эрон — Ўзбекистон | Ўзаро учрашувлар (расмий мусобақалар)

2000 — 6:4 (гуруҳ босқичи)
2001 — 9:0 (финал)
2002 — 5:0 (гуруҳ босқичи)
2003 — 7:2 (чорак финал)
2004 — 8:1 (гуруҳ босқичи)
2005 — 4:1 (ярим финал)
2007 — 7:3 (ярим финал)
2010 — 8:3 (финал)
2012 — 6:3 (чорак финал)
2014 — 10:0 (ярим финал)
2016 — 2:1 (финал)
2018 — 7:1 (ярим финал)
2024 — 3:3, пенальтилар серияси — 5:4 (ярим финал)

Жаҳон чемпионати, финал раунди:
2021 — 9:8 (нимчорак финал)

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг