Эркин курашчиларимиз Осиё чемпионатида кучли учликка кирди
U15 терма жамоамиз Қирғизистонда 6 та медал билан умумжамоа ҳисобида 3-ўринни эгаллади
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расм: Olympic.uz
Қирғиз Республикасида ўтказилган спорт курашлари бўйича U15 Осиё чемпионати ўз ниҳоясига етди. Мусобақанинг сўнгги кунида эркин кураш бўйича беллашувлар ўтказилди ва унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари муваффақиятли иштирок этдилар.
Юртдошларимиз жами 6 та медалга — 2 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медалига эга чиқишди:
Олтин медал:
• 38 кг: Асомиддин Бадриддинов
• 75 кг: Абдуқодир Сарсенбаев
Кумуш медал:
• 52 кг: Беҳзодбек Иброҳимов
• 68 кг: Муҳаммадали Мўйдинов
Бронза медал:
• 48 кг: Ёсинали Сиддиқов
• 57 кг: Исмоилжон Назиржонов
Ушбу натижалар Ўзбекистон терма жамоасига умумжамоа ҳисобида Ҳиндистон ва Япониядан сўнг 3-ўринни эгаллаш имконини берди.
Бакрадзе Иман
Редактор