locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Эркин кураш. Разамбек Жамалов ва Ғуломжон Абдуллаев чемпион, яна икки эркин курашчимиз шоҳсупага кўтарилди

Туркиянинг Кожаели шаҳрида эркин кураш бўйича нуфузли Hasan Gemici & Gazanfer Bilge халқаро турнири бўлиб ўтмоқда.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Эркин кураш. Разамбек Жамалов ва Ғуломжон Абдуллаев чемпион, яна икки эркин курашчимиз шоҳсупага кўтарилди
photo: Kurash Uzbekistan

Туркиянинг Кожаели шаҳрида эркин кураш бўйича нуфузли Hasan Gemici & Gazanfer Bilge халқаро турнири бўлиб ўтмоқда.

Анъанавий тарзда ташкил этилаётган ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси полвонлари ҳам муваффақиятли иштирок этмоқда. Қувонарлиси, Париж–2024 Олимпиадаси чемпиони Разамбек Жамалов ҳамда Париж–2024 Олимпиадаси бронза медали совриндори Ғуломжон Абдуллаев барча рақибларини мағлуб этиб, мусобақа чемпионига айланди.

61 кг вазн тоифасида гиламга чиққан Ғуломжон Абдуллаев финал баҳсида қозоғистонлик Аллан Оралбекни мағлуб этди. 74 кг вазнда курашган Разамбек Жамалов эса ҳал қилувчи беллашувда эронлик Али Карампурни таслим қилди.

Яна бир вакилимиз Шаҳзодбек Ярашев (70 кг) финалда молдовалик Василе Дьяконга имкониятни бой бериб, кумуш медални қўлга киритди. Асадбек Саидтўраев (57 кг) эса бронза медали соҳибига айланди.

Мусобақа регламентига кўра, чемпионлар 1000 евро, кумуш медал совриндорлари 750 евро, бронза медал эгалари эса 500 евро миқдоридаги мукофот пули билан тақдирланди.

Икки кунлик беллашувлар якунига кўра, Ўзбекистон эркин кураш терма жамоаси 2 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медал билан умумжамоа ҳисобида 3-ўринни эгаллаб турибди.

Мусобақада мезбон Туркия терма жамоаси 4 та олтин, 1 та кумуш ва 14 та бронза медал билан биринчи ўринда бормоқда. Эрон терма жамоаси эса 2 та олтин, 4 та кумуш ва 5 та бронза медал билан иккинчи поғонани эгаллаб турибди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг