locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Эркин кураш (эркаклар). Осиё чемпионатида 5 курашчимиз мағлубиятга учради

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
PHOTO: Google

Иордания давлатида спорт курашлари бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтяпти.

Бугун эркаклар ўртасидаги эркин кураш баҳсларига ҳам старт берилди. Унда 5 нафар курашчимиз, яъни 57кг вазнда Ғуломжон Абдуллайев, 65кг вазнда Умиджон Жалолов, 70кг вазнда Бегижон Қўлдошев, 79кг вазинда Асадбек Каримов ва 97кг вазнда Махсут Вейсаловлар гиламга чиқишди.


Афсуски, Париж-2024 бронза медали соҳиби Ғуломжон Абдуллайев Қозоғистонлик рақиби Ракҳат Казлханга 3:5 ҳисобида мағлуб бўлди. Япониялик Каисеи Танабе Умиджон Жалоловга ҳеч қандай имконият қолдирмади, 6:0. Бегижон Қўлдошев қўшниларимиз вакили Қирғизистонлик Эрназар Акматалийевга 1:7 ҳисобида имкониятни бой берган бўлса, мос равишда Асадбек Каримов ҳамда Махсут Вайсаловлар Ҳиндистонлик Чандермоҳан ва Манголиялик Ганбаатарга ютқазишди.


Агар, курашчиларимизни мағлубиятга учратган рақиблари финалга чиқа олса, вакилларимизда бронза медаллари учун курашиш имконияти пайдо бўлади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг