Эркин кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси мусобақани медалсиз якунлади
30 март куни Амманда (Иордания) кураш бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионати якунланди. Мусобақанинг сўнгги икки кунида эркаклар ўртасида эркин кураш бўйича беллашувлар ўтказилди.
Мусо Сайдулбаталов иштирокидаги мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси бирорта ҳам медал қўлга кирита олмади. UWW UZB расмий хабарига кўра, бу эркин кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг Осиё чемпионати тарихидаги энг ёмон натижасидир. Турнир доирасида ўзбекистонлик эркин курашчилар Шерзод Поянов, Фазлиддин Насритдинов ва Умиджон Жалолов бронза медали учун кураш олиб борди ва имкониятни бой берди.
Маълумот учун, Осиё чемпионатида ўзбекистонлик юнон-рум курашчилари 3 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза, ўзбекистонлик аёл курашчи эса 1 та бронза медалини қўлга киритди.