Эркин кураш. Бекзод Абдурахмонов RAF 10 турниридаги дебют курашини ўтказди
АҚШнинг St. Louis шаҳрида эркин кураш бўйича RAF 10 турнири бўлиб ўтди.
Бошқа спорт турлари
Иброҳим Жалолов
Редактор
photo: gettyimages
Бугун тонг саҳарда АҚШнинг St. Louis шаҳрида эркин кураш бўйича RAF 10 турнири бўлиб ўтди.
Биз учун энг эътиборли жиҳат — Олимпиада совриндори Бекзод Абдурахмонов дунёнинг етакчи эркин кураш ва аралаш яккакураш усталари иштирок этаётган RAF лигасидаги дебют баҳсини ўтказди.
Афсуски, ҳамюртимиз беллашув давомида кўрсаткич бармоғидан жароҳат олди. Шунга қарамай, у мардларча кураш олиб борди. Ҳар бири 2 дақиқадан иборат 3 раунд давом этган баҳсда Бекзод америкалик Keegan O’Tooleга 10:6 ҳисобига мағлуб бўлди.
Бекзодга тезроқ соғайиб, келгуси беллашувларда муваффақиятлар тилаймиз!