Эркин кураш. Андижонда спорт селекцияси ойлиги доирасида мусобақалар ўтказилмоқда
Мусобақа давомида ёш полвонлар турли вазн тоифаларида беллашиб, ўз маҳоратларини намойиш этдилар ҳамда иқтидорли спортчилар саралаб олинди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: Kurash Uzbekistan
Андижон шаҳар 4-сонли политехникум спорт залида спорт селекцияси ойлиги доирасида ёш спортчиларни аниқлаш ва селекция қилиш мақсадида кичик ўсмирлар ўртасида спорт курашларининг эркин кураш тури бўйича Андижон вилояти прокурори кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.
Мусобақанинг тантанали очилиш маросимида Андижон вилояти прокурори М. Абдухакимов, Андижон вилояти ҳокими ўринбосари К. Комилов ҳамда Андижон вилояти спорт бошқармаси бошлиғи Ў. Тошпоʻлатов иштирок этиб, ёш спортчиларга омад тиладилар.
Мусобақа давомида ёш полвонлар турли вазн тоифаларида беллашиб, ўз маҳоратларини намойиш этдилар ҳамда иқтидорли спортчилар саралаб олинди.
Мусобақа якунатида ғолиб ва совриндор спортчилар диплом, медаль ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Иброҳим Жалолов
Редактор