Эркин кураш. 2026-йилги жаҳон чемпионати муддатлари ўзгаради, ёшлар ўртасидаги жаҳон биринчилиги эса бошқа жойда ўтади
2026-йил 5–13 сентябрь кунлари Баҳрайн пойтахти Манамада ўтказилиши режалаштирилган жаҳон чемпионати ўша шаҳарда 24-октябрдан 1-ноябргача ўтказилади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: Kurash Uzbekistan
Бирлашган кураш дунёси (UWW) 2026-йилги кураш бўйича жаҳон чемпионатининг ўтказилиш саналарини ўзгартиргани ҳамда U-20 ёшлар ўртасидаги жаҳон биринчилиги ўтказиладиган жойни алмаштиргани ҳақида эълон қилди.
Шу тариқа, дастлаб 2026-йил 5–13 сентябрь кунлари Баҳрайн пойтахти Манамада ўтказилиши режалаштирилган жаҳон чемпионати ўша шаҳарда 24-октябрдан 1-ноябргача бўлиб ўтади. Аввалроқ 17–23 август кунлари Манама U-20 ёшлар ўртасидаги жаҳон биринчилигига ҳам мезбонлик қилиши керак эди, бироқ мусобақа шу саналарда Словакиянинг Братислава шаҳрида ўтказиладиган бўлди.
Қолган ёш тоифаларидаги мусобақалар жадвали ўзгаришсиз қолди.
Иброҳим Жалолов
Редактор