Эркаклар ўртасидаги сабля бўйича Жаҳон кубоги (ўсмирлар ва кадетлар) 2025 йил 13-15 декабрь кунлари Германиянинг Дормаген шаҳрида бўлиб ўтади
Ҳозирги кунга қадар мусобақада 45 мамлакатдан 268 дан ортиқ иштирокчи иштирок этиш учун рўйхатдан ўтган.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: qilichbozlik Uzbekistan
Эркаклар ўртасидаги сабля бўйича Жаҳон кубоги (ўсмирлар/кадетлар)
Эркаклар ўртасидаги сабля бўйича Жаҳон кубоги (ўсмирлар ва кадетлар) 2025 йил 13-15 декабрь кунлари Германиянинг Дормаген шаҳрида бўлиб ўтади. Турнирда якка ва жамоавий беллашувлар режалаштирилган.
Ҳозирги кунга қадар мусобақада 45 мамлакатдан 268 дан ортиқ иштирокчи иштирок этиш учун рўйхатдан ўтган. Улар орасида Италия, Япония, Туркия, Сингапур, Польша, Малайзия, Қувайт, Португалия, Венгрия, Гонконг ва бошқалар бор.
Ўзбекистон терма жамоаси таркиби:
Сардор Абдукаримбеков, Алпамис Уракбоев ва Зуҳриддин Қодиров.
Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси матбуот хизмати номидан жамоамизга ишончли старт, ажойиб тактика ва трекда ёрқин ғалабаларни тилаймиз.
Иброҳим Жалолов
Редактор