Эргашевга қарши курашиши керак бўлган Бачков 9-раундда ғалаба қозонди
Жанубий африкалик рақиб нокдаунга тушди, мураббийлар оқ сочиқ ташлашди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расм: gettyimages.com
Кеча, 2 июл куни Истанбулда IBA Pro 7 профессионал бокс турнири доирасида қизғин жанглар бўлиб ўтди. Токио-2020 Олимпиадасининг бронза медалчиси Ованес Бачков Жанубий Африка Республикаси вакили Холисани Ндонгенига қарши рингга кўтарилди.
Бахс 9-раундда рефери томонидан тўхтатилди. Ндонгени нокдаун ҳолатига тушиб қолгани сабаб, унинг мураббийлари рингга оқ сочиқ ташлашди.
Бундай ҳолда, Бачков профессионал фаолиятидаги 8-жангида ҳам ғалаба қозонди. Унинг 7 та жангдаги ғалабаси муддатидан аввал якунланган.
Эслатиб ўтамиз, аслида Бачков ушбу кечада ўзбекистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга қарши жанг қилиши керак эди. Аммо Эргашевнинг жароҳати сабабли ушбу жанг бекор қилинди.