locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Эрали Octagon 72 турнирида тожикистонлик блогерга қарши ММА жангини ўтказди — баҳс тўлиқ давом этди

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Эрали Octagon 72 турнирида тожикистонлик блогерга қарши ММА жангини ўтказди — баҳс тўлиқ давом этди
Расм: Gazeta.uz

Тошкентдаги “Ҳумо Арена” мажмуасида ММА бўйича Octagon 72 турнири бўлиб ўтди. Ушбу мусобақа доирасида ўзбекистонлик таниқли блогер Эрали Бойқобилов тожикистонлик Бобочони “Родной” Холмуродга қарши октагонга кўтарилди.

Беллашув ММА қоидалари асосида ўтказилди ва режалаштирилган уч раунд тўлиқ давом этди. Жанг якунида ҳакамлар очколар ҳисобига кўра ғалабани Эрали Бойқобиловга бердилар.

Ушбу жанг ҳар икки блогер учун ҳам ММАдаги дебют бўлди. Эслатиб ўтамиз, Эрали бундан аввал, 2023 йилда Абдурозикка қарши бокс жангида иштирок этган ва ўша баҳс дуранг натижа билан якунланган эди.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг