Енгил атлетикачиларимиз сакраш турлари бўйича Осиё чемпионатида иккинчи бўлишди
Жами 3 та медални қўлга киритишди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Olympic.uz
Хитойнинг Чунсин шаҳрида енгил атлетиканинг сакраш турлари бўйича Осиё чемпионати ўз якунига етди.
Мусобақанинг иккинчи кунида эркаклар ўртасида кечган уч хатлаб сакраш дастурида юртдошимиз Иброҳим Маҳкамов 16.40 метр натижа билан кумуш медалга сазовор бўлди.
Шу тариқа, мусобақада 2 та олтин ва 1 та кумуш медалларини жамғарган спортчиларимиз умумжамоа ҳисобида Хитойдан кейин иккинчи ўринни эгаллашди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист