locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Енгил атлетика. Шарифа Давронова олтин медалга сазовор бўлди

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Енгил атлетика. Шарифа Давронова олтин медалга сазовор бўлди
Фото: Getty Images

Ўзбекистон делегацияси Германияда ниҳоясига етиб бораётган Бутунжаҳон ёзги Универсиада ўйинларидаги иштирокини якунлади.

Бугунги баҳсларда қатнашган ўзбекистонлик енгил атлетикачи Шарифа Давронова олтин медалга сазовор бўлди.

Уч ҳатлаб сакраш дастурида иштирок этган Давронова 14,33 метрга сакраб, фаолиятидаги энг яхши натижани қайд этишга ҳам муваффақ бўлди.

Шу тариқа, Ўзбекистон делегацияси мазкур Универсиада ўйинларида 4 та олтин, 4 та кумуш ва 7 та бронза медалларини жамғариб, ўз тарихидаги энг яхши натижани кўрсатди.

Баҳром Бобонов
Баҳром Бобонов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг