Енгил атлетика. Ўн саккиз ёшлилар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
PHOTO: Telegram
Жорий йилнинг 11-12 июн кунлари Ўзбекистон Енгил атлетика федерацияси спорт базасида енгил атлетика бўйича U18 ёш тоифасидаги спортчилар ўртасида Ўзбекистон чемпионати мусобақаси ўтказилди.
Мазкур мусобақа енгил атлетика бўйича келгусида ўтказиладиган республика ва халқаро миқёсдаги мусобақаларга тайёргарлик кўриш ҳамда миллий терма жамоа заҳирасига шакллантириш вазифасини ўтади.
Ушбу республика чемпионатида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Енгил атлетика назарияси ва услубияти кафедраси профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалари ҳакамлик вазифаларида фаол иштирок этиб, қизғин беллашувларни баҳолаб бордилар. Энг муҳими, мусобақа давомида талабалар ўзларининг ҳакам борасидаги кўникма ва билимларини оширди.
Иброҳим Жалолов
Редактор