locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Енгил атлетика. Финляндияда Анвар Анваров халқаро мусобақада ғолиб бўлди

Мусобақада мезбон спортчилар — Калле Салминен 7,80 метр натижа билан иккинчи, Каспер Вехмаа эса 7,64 метр билан учинчи ўринни эгаллади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Енгил атлетика. Финляндияда Анвар Анваров халқаро мусобақада ғолиб бўлди
photo: sport vazirligi

Ўзбекистонлик енгил атлетикачи Анвар Анваров Финляндиянинг Йоэнсуу шаҳрида ўтказилган Joensuu Motonet GP мусобақасида узунликка сакраш баҳсларида ғолибликни қўлга киритди.

World Athletics Continental Tour 2026 мусобақаларининг Bronze босқичи доирасида ташкил этилган турнирда ҳамюртимиз 7,97 метр натижа қайд этиб, барча рақибларини ортда қолдирди.

Мусобақада мезбон спортчилар — Калле Салминен 7,80 метр натижа билан иккинчи, Каспер Вехмаа эса 7,64 метр билан учинчи ўринни эгаллади.

Анвар Анваров учун ушбу мусобақа ёзги мавсумдаги еттинчи старт бўлди. Спортчи бундан аввал иштирок этган олти та турнирнинг бештасида 8 метр маррасидан ошишга муваффақ бўлган. Хорватиянинг Загреб шаҳрида ўтказилган мусобақада эса аввал Ўзбекистон рекордини такрорлаб 8,25 метр натижа қайд этган, кейинчалик эса уни 8,29 метргача яхшилаган эди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг