locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Енгил атлетика. Анвар Анваров Финляндиядаги турнирда ғалаба қозонди

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Енгил атлетика. Анвар Анваров Финляндиядаги турнирда ғалаба қозонди
ФОТО: Olympic.uz

Ўзбекистонлик енгил атлетикачи Анвар Анваров шу йилнинг ўзида иккинчи бор узунликка сакраш бўйича мамлакат рекордини янгилади.

12 июл куни Финляндиянинг Йоэнсуу шаҳрида бўлиб ўтган «Motonet GP Joensuu» бронза даражасидаги турнирда у 8,25 метрга сакраб, аввалги натижасини икки сантиметрга яхшилади.

Бунгача у пойтахтимизда бўлиб ўтган Геннадий Арзуманов мемориалида 8,23 метр натижа кўрсатиб, аввалги рекордини бир сантиметрга ортда қолдирган эди.

Финляндияда у наfaqat янги рекорд ўрнатди, балки кубалик Аниел Молинани 39 см ва Уристиан Пуллини 43 см га ортда қолдириб, мусобақа ғолибига айланди.

Шундай қилиб Анваров Осиёда узунликка сакраш бўйича яққол етакчига айланди.

Баҳром Бобонов
Баҳром Бобонов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг