энг охирги ўринлардан бирини эгаллаб, якунда финиш байроқни ҳаммадан олдин кесиб ўтган пойгачилар борлигини билармидингиз?
Ф1 тарихида старт панжарасида энг охирги ўринлардан бирини эгаллаб, якунда финиш байроқни ҳаммадан олдин кесиб ўтган пойгачилар борлигини билармидингиз?
Улардан бири — Жон Уотсон (1983-йилги АҚШ Ғарб Гран-присида 22-ўриндан старт олган).
1983-йилда МcЛарен ғалаба учун асосий даъвогарлардан бири эди, бироқ Лонг-Бичдаги нотекис трассада жамоа бир давралик тезлик учун машинанинг оптимал балансини топа олмади. Натижада Жон Уотсон ва Ники Лауда мос равишда 22 ва 23-ўринларни эгаллаб, поул-позиция натижасидан тўрт сония ортда қолишди.
Шунингдек, саралаш шиналарининг етарлича самарали эмаслиги ҳам уларнинг имкониятларини чеклади. Аммо пойга режимида ҳар иккала машина жуда яхши тезлик намойиш этди. Кескин курашларга бой пойгада Уотсон ҳам, Лауда ҳам бирин-кетин рақибларини ортда қолдириб, пелотон бўйлаб юқорилаб борди ва рақибларининг муваффақиятсизликларидан унумли фойдаланди.
МcЛареннинг пойга темпидаги тезлиги шу қадар юқори эдики, якунда Уотсон Лаудани қарийб ярим дақиқага ортда қолдирди. Феррари вакили Рене Арну эса бир дақиқадан кўпроқ ортда қолганига қарамай, етакчи билан бир даврада қолган ягона бошқа пойгачи бўлди.