locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Энди Вудворд: АҚШда шахматчилар учун қўллаб-қувватлаш деярли йўқ

Tata Steel Challengers турнирида ғалаба қозонган америкалик гроссмейстер Энди Вудворд ҳомийлик масаласи ва профессионал шахматчи бўлиш режалари ҳақида фикр билдирди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Энди Вудворд: АҚШда шахматчилар учун қўллаб-қувватлаш деярли йўқ
photo: Chess Uzbekistan

Tata Steel Challengers турнирида ғалаба қозонган америкалик гроссмейстер Энди Вудворд ҳомийлик масаласи ва профессионал шахматчи бўлиш режалари ҳақида фикр билдирди.

Унинг айтишича, ҳозир АҚШда шахмат учун жиддий тизимли қўллаб-қувватлаш етарли эмас.

Вудворднинг таъкидлашича, АҚШда шахматни энг фаол қўллаб-қувватлаётган инсонлардан бири — Рекс Синкфилд ва Сент-Луис шахмат клуби. Улар кучли турнирлар ташкил қилади ва айниқса ўсмирлар ўртасидаги мусобақаларда йирик мукофот жамғармаларини тақдим этади.

Бироқ муаммо бошқа жойда:

— Агар айнан корпоратив ҳомийлар ҳақида гапирсак, АҚШда шахматни қўллаб-қувватлайдиган компаниялар деярли йўқ. Бу эса катта муаммо. Айниқса биз мусобақаларга катталар ҳамроҳлигида боришимиз керак бўлганида, харажатлар деярли икки баравар ошиб кетади.

Унинг фикрича, юқори даражага чиқишни истаган ёш шахматчилар учун энг катта тўсиқлардан бири — айнан молиявий масала.

Ҳозирча унинг асосий даромад манбаи — турнирлардаги мукофот пуллари. Шу билан бирга, отаси ҳам молиявий томондан ёрдам бермоқда.

— Мен профессионал шахматчи бўлиш учун қўлимдан келган ҳамма нарсани қилишга ҳаракат қиламан. Лекин ҳозирги даражадан то шахмат тўлиқ касбга айланиш даражасигача етиш жуда қийин. Бу жуда кўп меҳнат, куч ва қўллаб-қувватлаш талаб қилади. Кейинги бир неча йил қандай ўтишини кўрамиз.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг