Энди Вудвард: Бундай юқори савиядаги супертурнирда биринчи марта ўйнашим
Tepe Sigeman 2026 турнирининг энг ёш иштирокчиларидан бири, америкалик гроссмейстер Энди Вудвард турнирни ғалаба билан бошлади.
Гарчи ғалаба қозонган бўлса-да, у ўз ўйинига танқидий баҳо берди:
"Очиғини айтсам, омадим келди. Рақибим қўпол хатога йўл қўйди, акс ҳолда вазият жуда оғир бўлар эди. Фил ва пиёдалар эндшпилига ўтилганда, менда ортиқча пиёда борлиги туфайли позициям яхши эканини тушундим."
Энди учун ушбу турнир нафақат кучли таркиби, балки шахмат афсонаси билан бир даврада экани билан ҳам аҳамиятли:
“Иштирокчилар таркиби шунчаки ақлбовар қилмас. Фаолиятимда ҳали бундай юқори ўртача рейтингга эга ва Magnus каби буюк ўйинчилар қатнашадиган супертурнирда ўйнамаганман. Бу мен учун улкан имконият ва ундан максимал даражада фойдаланишга ҳаракат қиламан.”