Элдорбек Усмонов Универсиадада Ўзбекистон рекордини янгилади
Ёш сузувчи баттерфляй йўналишидаги натижасини яхшилаб, финалга йўл олди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расм: Telegram
Германиянинг Рейн-Рур шаҳрида бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон ёзги Универсиадасида сузиш бўйича мусобақалар старт олди. 17 июл куни, биринчи кун доирасида, Ўзбекистон терма жамоаси вакили Элдорбек Усмонов 50 метрлик баттерфляй усулидаги саралаш босқичида иштирок этди ва 23.31 сониялик натижа билан финалга йўл олди.
Энг диққатга сазовор томони — ушбу кўрсаткич мамлакат рекорди сифатида қайд этилди. Қизиғи, аввалги рекорд ҳам Усмоновга тегишли бўлиб, у 23.32 сонияни ташкил этган эди.
Бакрадзе Иман
Редактор