locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Элбек иккита гол урган баҳсда “Сингтао Хаес” мағлуб бўлди

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Элбек иккита гол урган баҳсда “Сингтао Хаес” мағлуб бўлди
PHOTO: Telegram

Кеча футзал бўйича Хитой Суперлигасида 5-тур учрашувларига старт берилди. Турнинг дастлабки учрашувида ҳамюртимиз Элбек Тўлқинов жамоаси – "Сингтао Хаес" сафарда “Спартак”ка қарши майдонга чиқди. Эътиборли жиҳати, бу баҳсни ҳам Тўлқинов голсиз тарк этмади. Элбекнинг икки аниқ зарбасидан сўнг мезбонлар ўйинни майдон марказидан бошлашди.

Аммо ҳамюртимизнинг дубли ҳам жамоасини мағлубиятдан қутқариб қололмади. "Сингтао Хаес" ҳимоя чизиғининг қўпол хатолари сабаб 3:7 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Анасхон Раҳматов ҳамда Ихтиёр Ропиевлар жамоаси – “Хатира” эса эртага "Шанси" клубига қарши паркетга чиқади.

Хитой Суперлигаси
5-тур. 15-май
“Спартак” – "Сингтао Хаес" – 7:3

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг