locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Эдди Хирн: Эннис супер ярим ўрта вазнга ўтиши мумкин

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Эдди Хирн: Эннис супер ярим ўрта вазнга ўтиши мумкин
Расм: gettyimages.com

Британиялик машҳур промоутер Эдди Хирн IBF ва WBA камарлари соҳиби Жейрон Энниснинг (34-0, 30 KO) фаолиятидаги кейинги қадамлар ҳақида фикр билдирди.

— Менимча, ҳозирги энг муҳим савол — Эннис ярим ўрта вазнда қоладими? Унинг Станионисга қарши жанги жуда кучли ўтди. Ҳар томонлама яхши жанг бўлди, лекин тиббий жиҳатдан унга оғир бўлди. Менимча, у супер ярим ўрта вазнда ўзини анча қулай ҳис қилади, — деди Хирн.

Унинг сўзларига кўра, Эннис аввалига ушбу вазнда камарларни бирлаштиришни мақсад қилган, аммо бу вазифа бажарилди. Эндиликда унинг қайси йўналишда ҳаракатланиши муҳим қарорга айланган.

— Энниска Теофимо Лопесга қарши жанг ғояси жуда ёқади. Бироқ бу фақат ярим ўрта вазнда амалга ошиши мумкин. Агар у вазн алмаштирса, Лопес билан жанг ҳам бекор бўлади. Шунинг учун тез орада якуний қарор қабул қилишимиз керак, — дея қўшимча қилди Хирн.

Эслатиб ўтамиз, Жейрон Энниснинг навбатдаги рақиби — ушбу вазн тоифасидаги WBAнинг мажбурий даъвогари, ўзбекистонлик Шаҳрам Ғиёсов бўлиши кутилмоқда.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг