locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Дзюдочиларимиз Қозоғистондаги мусобақада 24 та медаль билан умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди

Қозоғистоннинг Толдиқўрғон шаҳрида 23 ёшгача бўлган дзюдочилар иштирокидаги анъанавий халқаро хотира турнири бўлиб ўтди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Дзюдочиларимиз Қозоғистондаги мусобақада 24 та медаль билан умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди
photo: Dzyudo Uzbekistan

Қозоғистоннинг Толдиқўрғон шаҳрида 23 ёшгача бўлган дзюдочилар иштирокидаги анъанавий халқаро хотира турнири бўлиб ўтди.

Мусобақада дунёнинг 21 давлатидан келган жами 531 нафар дзюдочи медаллар учун баҳс олиб борди.

Қувонарлиси, ёшлар терма жамоамиз халқаро турнирда 9 та олтин, 8 та кумуш, 7 та бронза, жами 24 та медаль билан умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади. Мусобақа чемпионлари Саъдулла Равшанов (-81 кг), Дийёрбек Файзуллаев (-90 кг), Фазлиддин Рафиков (+100 кг), Зарина Жамалова (-48 кг), Нигина Умирзоқова (-52 кг), Моҳинур Аллаберганова (-57 кг), Гулбахор Имомназарова (-63 кг), Нигина Сапарбаева (-63 кг) ва Зарина Бобоназарова (+78 кг) шарафига Ўзбекистон давлат мадҳияси янгради.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг