locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Дзюдочиларимиз машғулотларда астойдил меҳнат қилишди

Бошқа спорт турлари
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Дзюдочиларимиз машғулотларда астойдил меҳнат қилишди
PHOTO: Telegram

Уч кундан сўнг Венгриянинг Будапешт шаҳрида катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати бошланади.

Бугун енгил вазн тоифасида баҳсларга киришадиган дзюдочиларимиз мусобақа манзили томон йўлга чиқишди. Оғир вазндаги дзюдочиларимиз эса тайёргарликни Тошкентда давом эттиришади ва улар ҳам навбати билан сафaрга отланишади.

Терма жамоамизнинг сафар олдидан тўлиқ таркибда ўтказган машғулоти ранг-баранг кечди. Дзюдочилар тренажёр залида кучга ишлашди, татамида усуллар маромига етказилди ва ҳатто футбол ҳам ўйнашди.

Жамоамизда ажойиб муҳит ҳукмрон, дзюдочиларимиз ҳам ўзларининг юқори спорт формаларига кириб улгуришди. Умид қиламизки, натижа ҳам шунга мос бўлади.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг