Дзюдочиларимиз Белградда ўтказиладиган Чемпионлар Лигасига йўл олишди
22-ноябр куни Сербия пойтахти Белград шаҳрида клублар ўртасидаги Champions League 2025 турнири бўлиб ўтади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: Judo Uzbekistan
22-ноябр куни Сербия пойтахти Белград шаҳрида клублар ўртасидаги Champions League 2025 турнири бўлиб ўтади.
Унда Қозоғистоннинг "Женис" клуби ҳам иштирок этади. Ушбу жамоа таркибида уч нафар дзюдочимиз - Шаҳзодхўжа Шарипов, Шаҳрам Аҳадов ва Париж-2024 Олимпиадаси совриндори Мўзаффарбек Тўрабоев ҳам бўлиб, улар бугун Сербияга жўнаб кетишди.
Яна бир тажрибали дзюдочимиз Алишер Юсупов эса Франциянинг "Пари-Сен-Жермен" клуби сафида Чемпионлар Лигаси турнирида қатнашади. Париж-2024 Олимпиадаси совриндори айни пайтда жамоаси билан бирга айнан Франция пойтахтида бўлиб турибди.
Иброҳим Жалолов
Редактор