locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Дзюдочиларимиз Бангкок шаҳрига етиб борди

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Дзюдочиларимиз Бангкок шаҳрига етиб борди
PHOTO: Telegram

Осиё чемпионатида юртимиз шарафини ҳимоя қилувчи дзюдочиларимиз мусобақа манзилига етиб боришди.

Хабар берганимиздек, 25-28-апрель кунлари Тайланднинг Бангкок шаҳрида катталар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Қитъамизнинг 30 га яқин мамлакатидан келган спортчилар Осиё чемпионлиги учун татамига чиқишади. Улар орасида тўлиқ таркибдаги Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари ҳам бор. Музаффарбек Тўрабоев жамоавий беллашувларда иштирок этади.

Осиё чемпионатида қатнашадиган таркиб:

Эркаклар:
-60 кг: Баҳром Ботуров
-66 кг: Замахшари Бекмуродов
-73 кг: Шаҳрам Аҳадов
-73 кг: Мардон Равшанов
-81 кг: Арслонбек Тожиев
-90 кг: Шаҳзодхўжа Шарипов
-90 кг: Нурбек Муртазоев
-100 кг: Рустам Шорахматов
+100 кг: Шоҳруххон Бахтиёров

Аёллар:
-48 кг: Ҳалима Қурбонова
-48 кг: Лазиза Ҳайдарова
-52 кг: Суғдиёна Рафқатова
-63 кг: Маржона Нуруллаева
-70 кг: Хуршида Раззоқбердиева
-70 кг: Ширинжон Йўлдошева
-78 кг: Маржона Кўчимова
+78 кг: Ирисхон Қурбонбоева

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг