Дзюдочиларимиз Abu Dhabi Grand Slam 2025 турниридаги рақибларини билиб олишди
Эртага БАА пойтахти Абу-Даби шаҳрида мукофот жамғармаси 154 000 еврони ташкил этувчи "Катта Дубулға" туркумига кирувчи нуфузли турнир бошланади.
Бироз аввал дунёнинг 52 давлатидан жами 373 (221 эркак, 152 аёл) нафар дзюдоси иштирокини тасдиқлаган Abu Dhabi Grand Slam 2025 мусобақасига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди ва спортчилар илк даврадаги рақибларини билиб олишди.
Abu Dhabi Grand Slam 2025 турнирида Ўзбекистон терма жамоасининг 10 нафар дзюдочиси ҳам медаллар ҳамда жаҳон рейтинги учун бериладиган очколар учун татамига чиқади.
Дзюдочиларимиз учун қуръа натижалари:
-48 кг: Лазиза Ҳайдарова — Амбер Герсхес (Нидерландия)
-52 кг: Суғдийона Рафкатова — Роза Дертяш (Венгрия)
-52 кг: Муҳайё Ахматова — Юна Герасимова (Россия)
-57 кг: Шукуржон Аминова — Ганхуяг Энхжин (Мўғулистон)
+78 кг: Ирисхон Қурбонбоева — Ивана Сутало (Хорватия)
+78 кг: Моҳларойим Тўхтамишева — Шин Жиёнг (Корея Республикаси)
-81 кг: Сўҳроб Турсунов — Абдул-Керим Тасуев (Россия)
-90 кг: Умар Бозоров — Арам Григорян (БАА)/Неманя Майдов
+100 кг: Музфарбек Тўрабоев — Сео Донгуэ (Корея Республикаси)
+100 кг: Муҳаммадқодир Мансуров — Магомедомар Магомедомаров (БАА)