locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Дзюдочи қизларимизнинг Испаниядаги машғулоти режа асосида давом этмоқда

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Дзюдочи қизларимизнинг Испаниядаги машғулоти режа асосида давом этмоқда
PHOTO: Telegram

Испаниянинг Бенидорм шаҳрида Андрей Штурбабин бош мураббийлигидаги Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ҳам тайёргарликка зўр берган.

Ушбу йиғин йилнинг асосий старти - жаҳон чемпионати олдидан муҳим тайёргарлик машғулоти ҳисобланади. Сўнгги хорижий йиғин кучли халқаро рақобат шароитида ўтмоқда: ёнма-ён бўлажак рақиблар ва ҳар бир машғулот худди бир жангга ўхшайди.

Кучлилар билан жуфтликда ишлаш, ранг-баранг усуллар, тактикаларни такомиллаштириш ва ўз кучини синаб кўриш имконияти - буларнинг барчаси йиғинни максимал даражада самарали қилади. Қизларимизни эса жанговор тайёргарликка яқинлаштиради.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг