locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Дзюдо. Жаҳон чемпионатининг илк куниёқ 4 та медаль қўлга киритдик. Сирожиддинова - Жаҳон чемпиони

Эквадорнинг Гуаякил шаҳрида йилнинг ўсмирлар иштирокидаги асосий мусобақаси - Жаҳон чемпионати старт олди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Дзюдо. Жаҳон чемпионатининг илк куниёқ 4 та медаль қўлга киритдик. Сирожиддинова - Жаҳон чемпиони
photo: Dzyudo Uzbekistan

Эквадорнинг Гуаякил шаҳрида йилнинг ўсмирлар иштирокидаги асосий мусобақаси - Жаҳон чемпионати старт олди.

Дунё биринчилигининг биринчи куни беллашувлари Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси учун муваффақиятли келди. Аурелио Чиприан-Флис бош мураббийлигидаги кадетларимиз 1 та олтин, 3 та бронза медалига сазовор бўлишди.

Қувонарлиси, Ироҳа Сирожиддинова барча рақибаларини мағлубиятга учратиб, ўсмирлар ўртасида Жаҳон чемпионига айланди. -40 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Ироҳа ҳақиқий маънода ирода намоён этди. Тўғридан тўғри иккинчи босқичдан баҳсларга киришган Сирожиддинова озарбайжонлик Сунай Саламова, 1/2 финалда россиялик Эмилия Сайфутдинова ҳамда финал баҳсида қозоғистонлик Адия Жанахметни мағлубиятга учратди. Олис Эквадор заминида Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси янгради. Ироҳа бир ой олдин Иорданияда ўтган Осиё чемпионатида ҳам олтин медаль қўлга киритганди.

Терма жамоамиз аъзоларидан Бобур Юсупов (-55 кг), Алина Колючева (-44 кг) ва Чарос Ҳикматова (-48 кг) жаҳон чемпионатининг бронза медалига сазовор бўлди.

Биринчи кунги беллашувлардан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси 1 та олтин ва 3 та бронза медали билан 60 давлат орасида умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллаб турибди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг